Маданият маркази қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Андижон тумани ҳокимлиги маданият бўлимига қарашли «Орол» маданият маркази қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Марказда 200 ўринли томоша зали, 5 та тўгарак хонаси, 1 та кутубхона мавжуд бўлиб, ҳозирда “Ниҳол” болалар фольклор ансамбли, 2 та “Ашула” тўгараги фаолият кўрсатмоқда. Тўгаракларга 40 нафардан ортиқ ҳаваскор қамраб олинган.
Келгусида “Рассомчилик”, “Рубоб”, “Доира”, “Рақс”, “Заковат клуби” каби тўгараклар очилади ва ҳаваскорлар сони янада ортади.
Андижон | Kun.uz