Андижон тумани ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Андижон туманидаги «Ёшлар» маданият ва истироҳат боғида туман ҳокими Улуғбек Исамиддиновнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда ёшларга ўзини ўзи банд қилиш юзасидан тавсиялар берилди. Шу ернинг ўзида тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга тумандаги банк филиаллари томонидан кредитлар расмийлаштирилди ва таъминотчилар томонидан дастгоҳлар берилди.
Ёшлар томонидан кўтарилган бошқа масалаларни ҳал этиш тегишли масъулларга ижро учун топширилди.
Андижон | Kun.uz