“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” Авазбек Маҳмудов вафот этди

Унинг ижросидаги “Кўча боғи 2”, “Тановар”, “Сен кетурсан” ва бошқа кўплаб қўшиқлар Республика Олтин фондидан ўрин олган. Авазбек Маҳмудов Андижон давлат университети Мусиқа факультетида узоқ йиллар фаолият юритиб ёшларга устозлик қилди.
Авазбек Маҳмудовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Андижон | Kun.uz