5 нафар абитуриент имтиҳондан четлатилди

Андижонда тест синовларининг 3-куни қандай ўтди?
Маълумки, Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари ўтказилмоқда. Имтиҳонларнинг учинчи куни қандай ўтгани ҳақидаги маълумот билан танишинг.
• 1-сменада 4 050 нафар абитуриентдан 3834 нафари қатнашди. 214 нафар абитуриент имтиҳонга келмади, 2 нафари четлатилди.
• 2-сменада 4 050 нафар абитуриентдан 3872 нафари қатнашди. 172 нафар абитуриент имтиҳонга келмади, 3 нафари четлатилди.