Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди

“Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.
Мазкур институтда таълим фаолияти 2020-2021 ўқув йилидан бошланади. Олийгоҳга кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан белгиланади.
Институтда талабалар сони ошишини инобатга олиб, 1200 ўринли ўқув биноси ва 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш лойиҳалари назарда тутилган.
Андижон | Kun.uz