Андижонда мактабларнинг қачон очилиши эртага ҳал бўлади

Андижон вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларининг очилиши масаласи эртага бўлиб ўтадиган қўшма сессияда кўриб чиқилади. Мазкур сессияда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг барча депутатлари иштирок этадилар.
14 сентябрь куни соат 8:00 да бошланадиган сессияда қайси мактабларни очиш ёки очмаслик масаласи тўлиқ ҳал этилади. Сессиянинг қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтиши кутилмоқда.