ЧАҚАЛОҚЛАР МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг соғлигига жиддий эътибор қаратиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди.
Туман тиббиёт бирлашмасининг Марказий шифохонаси туғруқ бўлимида 268 нафар тибббиёт ходими фаолият олиб боришади. Улардан 18 нафари шифокор – акушер-гинеколог ва неонотологларни ташкил этади. Янада эътиборлиси, шифокорларимизнинг 10 нафари олий тоифали. 155 нафар доя ва ҳамширамизнинг меҳнатлари ҳам таҳсинга лойиқ.
-Бўлимимизда соғлом фарзандни дунёга келтириш учун бўлимимизда барча шароитлар етарли. Замонавий тиббий ускуналар ва керакли дори-дармонлар билан таъминланганмиз. Бу шарт-шароитларнинг борлиги ишимизни бирмунча енгиллаштиради.
Туғуруқ комплексига келган ҳомиладор аёллар давлатимиз томонидан она ва боланинг соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган ғамхўрликнинг шоҳиди бўлишади, — дейди бўлим мудири Гавҳарой Носирова.
Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати