БАЙРАМОЛДИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Андижон туманида Янги йил байрами арафасида қишлоқларда, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида теварак-атрофни тартибга келтириш, ободонлаштириш, ариқ-зовурлар, хиёбонларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ободонлаштириш ва тозалик тадбирларига масъул бўлган туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси ходимлари эса барчага ўрнак бўлмоқда.
Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, боғ ва сайилгоҳларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати