2-ДМТТ ҚУРИЛИШИ СИФАТЛИ ОЛИБ БОРИЛЯПТИМИ?

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Андижон туманида ҳам бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2-ДМТТ Инвестиция дастури асосида янгидан барпо этилмоқда. Андижон тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Дониёрбек Абдурашитов мазкур объектда бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишди ва зарур кўрсатмалар берди.
2-ДМТТқурилиши учун жами 5,6 млрд сўм маблағ ажратилган. Қурилиш ишларини “Радиус сервис” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Ушбу таълим-тарбия маскани қамров қуввати 240 ўринни ташкил этади.
Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати