Андижонда коронавирусни даволаш учун нечта ўрин ташкил этилган?

Коронавирус инфекциясига чалинганларни даволаш учун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 200 ўрин, Андижон шаҳар марказий шифохонасида 200 ўрин, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 220 ўрин мавжуд. Андижон Давлат Университети ётоқхонасида ҳам 200 ўринли даволаш-диагностика ўринлари ташкил этилган.
Шунингдек, Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази АФ 80 ўрин (80 та кислородли), Наркология шифохонаси 100 ўрин, «ЎзбекТемирйўл» АЖ шифохонаси 100 ўрин, АДТИ клиникаси 700 ўрин (420 та кислородли), вилоят тери-таносил касалликлар диспансери 160 ўрин (160 та кислородли) захира ўринлар сифатида тайёр ҳолатга келтирилган, улар ўз йўналишлари бўйича фаолият юритмоқда. Давлат хусусий шерикчилигидаги 10 та ДПМда жами 860 ўрин тайёрланган.
Вилоят бўйича коронавирус касаллигини даволашга мўлжалланган тиббиёт муассасаларида 2590та ўрин ташкил этилган.