Лойиҳалар амалга оширилмоқда: Булоқбоши тумани

Булоқбоши тумани Қашқар МФЙ ҳудудида «SHANGFENG-BRIDGE OF FRIENDSHIP» МЧЖ ҚК томонидан “Цемент” ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3141-сонли ва ПҚ-4563-сонли қарорларига асосан Булоқбоши тумани Қашқар МФЙнинг тоғ олди худудида умумий қиймати 220 млн.АҚШ доллари миқдорида йиллик 2,5 млн тонна цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилиши режалаштирилган.
Хозирга қадар лойиха ташаббускори томонидан автомобиль ва темир йўллар лойихалари қилиниб, қуриш ишлари дастлабки босқичи тугатилди ва завод қуриш учун қатлам ерларни текислаш ва тайёрлаш ишлари олиб борилди.
Лойихани амалга ошириш бўйича 8 нафар мутахассислар, «SHANGFENG-BRIDGE OF FRIENDSHIP» ҚК рахбари ва таъсисчиси хамда туман хокими Ў.Мамуров бошчилигидаги сектор рахбарлари билан учрашдилар.
Учрашув жараёнида цемент заводини ишга тушириш учун қурилиш ишларини жадаллик билан олиб бориш ва белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш бўйича келишиб олинди.
Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар Университети 1-босқич талабаси Дилнура Муҳаммаджонова