АГРОМАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Булоқбоши туманидаги Буюк Турон МФЙ худудида туман фуқаролари ва фермер хўжаликлари томонидан мева-сабзавотчилик, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик махсулотларини етиштиришда Агрохизматларни йўлга қўйиш ва махсулот хосилдорлиги оширишга кўмаклашиш мақсадида «Buloqboshi Agrozamin-2022» MCHJ (Агромарказ) ташкил қилинди ва 2 июн куни жамият ўз иш фаолиятини бошлади.
Жамият томонидан қуйидаги хизматлар амалга оширилади:
Томорқаларга:
— Аҳоли томорқаларига уруғлар етказиб беради;
— Ихчам иссиқхона қуриб ишга туширади;
— Сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кўмаклашади;
— Агроном ва ветеринар маслаҳатлар беради;
— Тайёр махсулотларни етиштириш ва сотишга кўмаклашади;
— Томорқада техника хизматларини кўрсатади.
Фермер хўжаликларига:
— Ўсимликлар ҳимояси воситалари ва минерал ўғитлар етказиб беради;
— Мини техгникалар етказиб беради;
— Хайвонлар учун озуқа ем етказиш хизматини кўрсатади;
— Кўчма лаборатория хизматини кўрсатди;
— Қишлоқ хўжалик суғурта химзматларини кўрсатади;
— Агроном ва ветеринар маслаҳатларини беради.
Шунингдек маркетинг хизматларини кўрсатади
— Ўсимликларни химоя қилиш воситалари савдо дўкони орқали хизмат кўрсатади;
— Агромаркет хизматларини кўрсатади;
— Ветаптека фаолият олиб боради;
— Банк хизматларини кўрсатади;
— Суғурта хизматлари олиб борилади;
— Музлатгичли омборхона хизмат кўрсатади.
Тадбиркорлик субъектларини жалб қилган холда қишлоқ хўжалиги техгикаларини сотишни ташкил қилади, мева сабзавотларни сотиб олиш, саралаш, қадоқлаш ва сақлаш хизматларини олиб боради.
Хурматли фуқаролар ва фермер хўжалиги рахбарлари! Агромарказ хизматидан фойдаланинг.
Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар Университети 1-босқич талабаси Дилнура Муҳаммаджонова