Тадбиркор фойдасига 616 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 05.05.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан асосан “Andgoldtex group” МЧЖдан “Toshkent qishloq xo`jaligi texnikasi zavodi” АЖ фойдасига жами 616 610 812 сўм ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими томонидан 06.06.2022 йилда белгиланган тартибда ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда тарафларга маълум қилинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 10.06.2022 йилда қарздор жамиятдан белгиланган 616 610 812 сўм ундирилиб, ундирувчи ташкилотга йўналтирилди.
Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими давлат ижрочиси Зуфарбек Ахмедов