Ундирилган маблағлар “Темир дафтар”га йўналтирилди

Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 08.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Андижон шаҳрида текстиль фаолияти билан шуғулланувчи корхоналардан биридан давлат фойдасига жами 305 119 561 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Суднинг мазкур ҳужжатига асосан Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда қарздорга маълум қилинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, корхонадан 305 119 561 сўм пул маблағлари ундирилиб, ижро иши юритиш амалда тамомланди.
Ўз навбатида, ундирилган маблағлар “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилди.
БюронингАндижон шаҳар бўлими