Қидирувдаги қарздор топилиб, жавобгарликка тортилди

Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими иш юритувига ФИБ Андижон туманлараро судининг 22.09.2016 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор У.Рузиевдан ундирувчи А.Рузиева фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздор У.Рузиев алимент қарзини тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган, шунга қарамасдан алимент тўлашдан қочиб яширинганлиги учун қарздорга нисбатан 23.11.2021 йилда қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида қарздор У.Рузиев Андижон шаҳри, Ўзгариш маҳалласидаги хонадонлардан бирида яшаб келаётганлиги аниқланиб, 28.06.2022 йилда топилган.
Бироқ, қарздор У.Рузиев 13 484 714 сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаганлиги учун ЖИБ Асака туман судининг қарори билан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бюронинг Асака туман бўлими