РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижро ишининг натижаси бўйича ходимга нисбатан чора кўрилган

Жорий йилнинг 24 июнь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Muxbir Daliyev” каналида “Суднинг хал қилувчи қарори ижросини ким таъминлайди? МИБми?” сарлавҳали маълумот жойлаштирилиб, унда суд томонидан жавобгар В.Мамарасуловдан даъвогар А.Бахромов фойдасига 63 944 100 сўм қарз ва 2 574 914 сўм суд харажати ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса-да, суд қарори ижроси таъминланмаётгани танқид қилинган.
Хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 26.08.2021 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар В.Мамарасулов ҳисобидан даъвогар А.Бахромов фойдасига жами 66 519 014 сўм ундириш белиланган.
Мазкур ижро ҳужжати 16.09.2021 йилда Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан иш юритувга олинган ҳамда ижро иши юритиш қўзғатилган.
“МИБ портал” дастури орқали ваколатли идоралардан олинган маълумотларга кўра жавобгарга тегишли бўлган мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими собиқ давлат ижрочиси Б.Д. томонидан жавобгар В.Мамарасуловдан қисман маблағлар ундирилган бўлса-да, жавобгарга топширилмай, шахсий эҳтиёжи учун ўзлаштириб юборганлик ҳолати аниқланган.
Шунга кўра, бўлим давлат ижрочиси бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Ҳозирда Б.Д.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда ижро ҳужжати вилоят бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, бу бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади ҳамда қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланади.
MIB Andijon