БОЛАЛАР ОНАСИ ТАРБИЯСИГА ОЛИБ БЕРИЛДИ

Оила мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан бири фарзандлардир. Оилада улғаядиган боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ. Улар эса ишни, аввало болага чиройли тарбия беришдан бошламоқлари даркор.
Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулияти оширилишини таъминлашга имконият туғдиради. Мисолларни ижтимоий ҳаётда кўплаб келтириш мумкин.
Андижон туманида яшовчи С.Худайбердиева оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи Қ.Худайбердиевнинг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бироқ, фарзандларини олиб кетолмагач, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига мурожаат қилди ва суд уч нафар болаларни она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирди.
Бюронинг Андижон туман бўлими томонидан 3 нафар вояга етмаган болаларни онаси тарбиясига олиб бериш ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда 3 нафар болалар онаси С.Худайбердиева тарбиясига топширилди.
Зеро, тарбия барча ҳикматларнинг аввалидир.
Бюронинг Андижон туман бўлими