“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ СОҲИБАСИ ҚУТЛАНДИ

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига кўра Балиқчи туманининг “Ғалаба” газетаси бош муҳаррири Шаҳзодахон Каримова “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Давлатимизнинг юксак мукофоти билан қутлаш учун Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов, туман прокурори Дилмуҳаммад Жўраев газета таҳририятига ташриф буюриб, Шаҳзодахон Каримовани табриклашди ҳамда «Ғалаба» газетаси таҳририяти ходимларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилашди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими