РАСМИЙ МУНОСАБАТ

МИБ Андижон вилоят бошқармаси : қарздорнинг тўлов қобилияти мавжуд эмаслиги сабабли ижро иши ундирувчига қайтарилган!
Жорий йилнинг 15 июль куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Soyadagi siyosatchilar” каналида “Суд қарори ижроси нега таъминламаяпти?” сарлавҳаси остида жавобгар О.Станин ҳисобидан даъвогар Қ.Мамарасулов фойдасига жами 20 373 359 сўм ундириш бўйича чиқарилган суд қарорининг ижроси таъминланмаётгани танқид қилинган.
Мазкур хабар Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 17.09.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор О.Станиндан ундирувчи К.Мамарасулов фойдасига жами 20 373 359 сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувига олиниб, ижро иши юритиш қўзғатилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.Станин томонидан қарздорлик ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, ундирувни унинг мол-мулкига қаратиш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.
Бироқ, олинган маълумоиларга кўра қарздор О.Станинга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган, шу сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси, 3-бандига асосан ижро ҳужжати ундирувчи К.Мамарасуловга қайтарилган.
Шунингдек, ундирувчига қонунчиликка мувофиқ ижро ҳужжатини қайтадан топшириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.
@MIBAndijon