“Холис” бозори олдидаги осма кўприк қурилиши нега тўхтаб қолди?”

Шу йилнинг апрель ойида Андижон шаҳрининг энг тирбанд жойи бўлган “Холис” бозори атрофига ер усти кўприги қурилиши бошлангани ҳақида хабар бергандик. Қурувчилар кўприкни май ойида битишини айтишган эди.
Бироқ тирбанд йўл учун жуда зарур бўлган кўприкни битмаётганлигидан хавотирга тушган фуқаролар бизга мурожаат қилишди.
Биз Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров билан боғландик. Мутасадди, ер усти кўпригини битиши пандемия сабаб тўхтаб қолгани, иншоотнинг ўзига ҳос талаб ва меъёрларга мос равишда мустаҳкам бўлиши учун вақт чўзилганини билдирди.
Андижон | Kun.uz