
“KUN.UZ ” сайтида 2020 йил 4 декабрь куни эълон қилинган «Андижон туманидаги бир маҳалладан иккита мурожаат» сарлавҳали мурожаат юзасидан Андижон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Мурожаатда тумандаги Зангибобо МФЙ ҳудудида Порлоқ кўчасида ёғингарчилик пайтида сув тўпланишини бартараф қилиш учун йўл четида ариқ қилишга ёрдам бериш ва Мевазор кўчасига 1 та трансформатор ва бетон устунлар ўрнатилиб, шунга яраша сим тортиб беришлари тўғрисидаги масалалар кўтарилган.
Мурожаат туман ҳокимлиги ва 2-сектор Ишчи гуруҳи тузилиб, тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари бошланганлигини билдирамиз.
Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати